Бухоро НҚИЗ жамоасининг умумхалқ ҳашаридаги фаол иштироки
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги қарорига асосан жорий йил 30 апрель куни Рамазон ҳайити арафасида бутун Ўзбекистон бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш учун завод ишчи-ходимлари эрта тонгдан бирдам бўлиб “Нефтчилар” шаҳарчаси, “Нефтчи” ёзги болалар оромгоҳи ва Бухоро НҚИЗ ҳудудини ободонлаштиришга киришишди.
Тадбир доирасида кўплаб ишлар амалга оширилди: дарахтларга шакл берилди оқланди, ариқлар тозаланди, шунингдек, суғориш ишлари ҳам олиб борилди, ҳудудларни тозалаш ишлари ташкил этилди, гул кўчатлари экиш ишлари бошлаб юборилди.
Маълумки, Рамазон Ҳайити – миллий урф-одатларимизга хос бўлган халқнинг ўзаро меҳр-оқибати ва ҳамжиҳатлигини намоён этувчи байрамдир.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда шанбалик ва экологик акциялар ўтказиш яхши анъанага айланган. Ҳашарга чиқиб, ҳудудни янада тоза ва обод қилишга ўз ҳиссаисни қўшган Бухоро НҚИЗнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдирамиз!