May 5, 2023

“Бухоро НҚИЗнинг энг яхши рационализатори” кўрик-танлови якунлари сарҳисоб қилинди

Инновацион, рационализаторлик, ихтирочилик ғоялари ва лойиҳаларини фаоллаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш, янги маҳсулотларни чиқариш, маҳсулот сифатини ошириш, ёнилғи-энергетика ресурсларини тежашга қаратилган долзарб вазифаларни ҳал этишда ижодий салоҳият ва ресурслардан самарали фойдаланиш, хом-ашё, материаллар, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ва заводнинг бошқа йўналишлари фаолиятини яхшилаш мақсадида 2022 йилнинг 12 апрелидаги ““Бухоро НҚИЗнинг энг яхши рационализатори” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 132-сонли буйруғига асосан шу номли кўрик танлов ўтказилди.

Буйруқ билан танловни ўтказиш тартиби ва ҳайъат таркиби белгиланди.
2021 йилнинг 1 декабридан 2022 йилнинг 1 декабригача танловда иштирок этиш учун 36 та рационализаторлик таклифи киритилди.

Танлов натижаларини сарҳисоб қилиш рационализаторлар томонидан ўз ғояларини тақдим этиш ва мулоқот тарзида муҳокама қилиш форматида ўтказилди. Фаолиятнинг турли йўналишлари: жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш, иккиламчи ресурслардан фойдаланиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, чиқиндиларни қайта ишлаш, хавфсизлик техникаси ва атроф-муҳит муҳофазасини ошириш, энергия самарадорлиги ва энергия хавфсизлигини таъминлаш, муқобил энергиядан манбаларидан фойдаланиш, сифатни ошириш ва янги турдаги маҳсулотларни чиқариш, жараёнларни рақамлаштириш бўйича жами 36 та таклиф киритилди.

Ҳар бир иштирокчи томонидан комиссияга тақдим этилган рационализаторлик таклифи бўйича тегишлилиги, янгилиги, техник ва/ёки ташкилий ечимнинг моҳияти, амалга ошириш ҳолати, бажарилган ишлар, илмий-техник даража, кутилаётган ва/ёки олинган натижалар кўрсатилган ҳолда тақдимотлар ўтказилди.

Тақдимот давомида ҳайъат томонидан саволлар берилди, жавоблар қабул қилинди, тавсия ва кўрсатмалар билдирилди. Тақдимотлардан сўнг ҳайъат тақдим этилган номинациялар бўйича номзодларни муҳокама қилди.

Комиссия бир овоздан ғолибларни эълон қилди:

“Бухоро НҚИЗнинг энг яхши рационализатори” номинациясида:

I ўрин “50D01 ва 50D02 пароконденсат сиғимларининг киришларини бир-бирига боғлаш ва 50РМ01 А/В дан 13РМ02 А/В га кириш қувур ўтказиш”, “Газойлнинг 13F01 печига бориш ҳароратини кўтариш” ва “13F01 печининг ҳаво сўриш камерасига иситиш тизимини ўрнатиш” таклифлари учун A.Ш.Саидовга;

II ўрин “22V03дан 98%ли тозаланган Н2-водородининг 22Е04дан чиқиш ҳароратини кўтариш, 22F03да эл.токи сарфини камайтириш”, “1-цех 2-блок қурилма чегараси орқали U-21/11 қурилмалари 21F01/02/03/04 ва 11F01 печ ёнилғи газлари намлигини сақлаш” ва “1-цех 2-блокка U21 га U10/11 орқали қабул қилинаётган хом-ашё – нафтанинг ҳароратини қўтариш” таклифи учун Л.И.Раҳимовга;

III ўрин икки иштирокчи – Ж.К.Қурбонов ва А.Р.Жумаевга берилди.

“Қувур кайтма(отвод)ларига иссиқлик ҳимоя қопламаси (теплоизольяция)нинг қайтма бўлак ёймаси ясаш компьютер дастурлари (программалар) асосида тузилган маҳсулот калькулятор ёрдамида ўлчамларини ҳисоблаш”, ва “Компьютер дастурлари (программа) асоcида ту зилган маҳсус калькулатор ёрдамида агрегат роторларини бир-бирига марказлаш (центровка қилиш)” таклифи учун Ж.К.Қурбоновга;

Шунингдек, “1-цехнинг 176-титул Н2/2 насосига сальник-набивка ўрнига торец уплотнитель ўрнатиш” таклифи учун А.Р.Жумаевга;

30 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида “Бухоро НҚИЗнинг энг яхши ёш рационализатори” номинациясида

I ўрин “Ишлатилган хлорга тўйингган “АхТrap 860” адсорбентини регенерациялаш”, “Алуминий оксиди (АL203) ишлаб чикариш усули” ва “Ишлатилган “SAS857” азот намлигини сақлашловчи адсорбентлардан селикогель таёрлаш” таклифи учун И.Ш.Сайдалимовга топширилди.

Ўз навбатида, совринли ўрин ғолибларига танлов шартларида назарда тутилган моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди.

Маълумот учун: корхона ходимлари ўртасида ижодий салоҳиятни ошириш бўйича кўрик-танловлар ўтказиш яхши анъанага айлангган. 2019 йилда “Энг яхши инновацион ғоя”, 2020 йилда “5 та энг яхши инновацион ва инвестицион ғоя”, “2021 ва 2022 йилларда “Бухоро НҚИЗнинг энг яхши рационализатори”. кўрик-танловлари ўтказилди. Бундай танловлар ходимларнинг янги ғоялар яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш иштиёқини оширади.

Қўшимча маълумотни қуйидаги контактлардан олишингиз мумкин:

Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бўлими.

Тел: +998(65)364-45-58

Ички рақамлар: 2-24, 6-79

Телеграм: + 998905100071

e-mail: [email protected]

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати