March 7, 2022

Хотин-қизларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилди

Бухоро НҚИЗ Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш орқали хотин-қизларнинг сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилди.

Тренингни Бухоро НҚИЗ Хотин-қизлар кенгаши раиси Г.К.Шукурова олиб борди. Сиёсий ўқув давомида хотин-қизларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва уларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини кучайтириш ҳамда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларимизда жамиятимиз аёлларнинг янада фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Бухоро НҚИЗ ҳуқуқшуноси З.И.Умарова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 81-сонли фармони билан таништирди.

Шунингдек, семинарда Бухоро НҚИЗ психологи Л.Тошева томонидан ишчи-ходимлар ўртасида дўстона муҳитни шакллантириш, жамоада ишлаш кўникмаларини оширишга қаратилган турли психологик машқлар ўтказилди.

Семинар-тренинг интерактив шаклда бўлиб ўтди. Йиғилган иштирокчиларга хуш кайфият бағишлаб, яхши таасурот қолдирди.

Бухоро НҚИЗ Матбуот хизмати