3 август - тарвуз куни
Ушбу байрам тарихи АҚШ га бориб тақалади ва Тарвуз куни миллий байрам (National Watermelon Day) сифатида нишонланади. АҚШ бу полиз маҳсулотини истеъмол қилиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.
Бухоро НҚИЗ Хўжаликни бошқариш департаменти хабар қилишича, заводимизда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда экин ер майдонларидан унумли фойдаланиш учун кўчат қатор оралиғига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш мақсадида 7 га қаровсиз ер майдонига кўчатлар ўтқазилган ва кўчатлар қатори орасига 3 га майдонга тарвуз уруғи қадалган.
Бугунги кунга қадар 29 000 кг тарвуз маҳсулоти етиштирилган ва ҳосилни йиғиб олиш ишлари давом этмоқда.
Мазкур ҳосилдан 4500 кг “Нефтчи” давлат ўрмон хўжалиги томонидан пандемия даврида ҳомийлик ёрдами сифатида завод-ишчи ходимларига тарқатилди ва 20 000 кг тарвуз “Нефтчи” шаҳарчаси аҳолиси учун арзон нархларда сотилди.
Завод ички ҳудудларида цехларга бириктирилган боғлардаги қаторлар
оралиғидаги яна 13 га майдонга ловия, ошқовоқ ва кечки тарвуз экилди.
Мавсум охиригача 7000 кг тарвуз етиштириш кутилмоқда.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати