August 24, 2022

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш бўйича навбатдаги семинар ўтказилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Aбдуллаевнинг топшириғи ижроси доирасида Бухоро НҚИЗ бўйича бош комплаенс инспектори З.Сатторов томонидан Хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларга нисбатан тасирчан чоралар белгилаш, Корпоратив одоб-ахлоқ мавзуларида семинар ўтказилди.

Унда Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари хусусан, таркибий бўлинмаларнинг иқтисодчилари иштирок этди.

Ўқув-семинар давомида Ходимларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш, Коррупция хавфини баҳолаш услубиётидаги асосий атамалар, шунингдек, Корпоратив кодекс тўғрисида маълумотлар берилди.

Семинар тақдимот шаклида ўтди, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўқув семинарлари доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ходимларида коррупцияга қарши маданиятни шакллантиришнинг аҳамияти ва ролига алоҳида эътибор қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, семинарлардан кўзланган асосий мақсад корхона ходимларининг комплаенс-назорат йўналишида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати