Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишга бағишланган бошланғич йиғилиш ўтказилди
2020 йилнинг 3 августдан 7 августгача бўлган даврда "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ, "Ўзбекнефтегаз" АЖ ва UOP мутахассислари ўртасида бошланғич йиғилиш ўтказилди. Кузатувчи сифатида «SK E& C» компанияси мутахассислари иштирок этдилар.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича бошланғич йиғилиш онлайн видеоконференция орқали ўтказилди. Йиғилиш давомида UOP компанияси томонидан бажарилган ишлар, хусусан,
7 та янги ва 2 та реконструкция қилинган қурилмалар бўйича масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.
UOP мутахасислар томонидан янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган қурилмалари бўйича батафсил ҳаракатлар ва маълумотлар тақдим этилди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассисларининг саволларига жавоблар ва тавсиялар берилди, шу жумладан, UOP мутахассислари томонидан технологик жараён ва чизмаларга баъзи тузатишлар киритилди.
Завод мутахассислари йиғилиш қатнашчилари билан ҳамкорликда технологик қурилмалар учун самарадорлик ва энергия тежамкорликнинг мақбул вариантларини кўриб чиқдилар ва муҳокама қилдилар.
Бухоро НКИЗнинг IT маркази мутахассислари хамкорлигида видеоконференция утказиши баркарорлиги таъминланган.
2020 йил 10 дан 12 августгача бўлган даврда «SK E& C» компанияси мутахассислари билан бошланғич учрашув бўлиб ўтади, унда Бухоро НҚИЗ нинг умумзавод хўжалиги(УЗХ) масалалари муҳокама қилинади. UOP мутахассислари кузатувчи сифатида қатнашадилар.
Бухоро НҚИЗ ни модернизация ва реконструкция лойиҳаси Евро 5 стандарти талабларига жавоб берадиган нефть маҳсулотларини чиқаришга қаратилган.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати