Бухоро НҚИЗ даги ЎНА ва А цехининг иш фаолияти. (Иш куни фоторепортажи)
Уларнинг иши кўзга кўринадиган эмас, аммо бутун корхона учун жуда масъулиятли ва муҳимдир. Бир йил давомида ЎНА ва А(Ўлчов назорати асбоблари ва автоматика) цехи орқали фақат режали текширишнинг ўзи учун мингдан ортиқ асбоблар ўтади.
Тизимнинг барча элементлари ҳар доим бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиши лозим ва ҳар қандай нуқсон, бир қарашда аҳамиятсиз кўринса ҳам, бутун автоматлаштириш занжирини бузади. Шу сабабли, автоматлаштиришнинг технологик воситалари доимий назорати завод ёки цехнинг махсус ЎНА(Ўлчов назорати асбоблари) хизмати томонидан амалга оширилади. Aвтоматлаштириш билан шуғулланадиган ҳар бир ишчи йўриқномага мувофиқ ушбу тизим созлигини мунтазам равишда текшириши керак.
Бухоро НҚИЗ даги ЎНА ва А цехи асосий вазифалари: завод ташкилий қисмларидаги ўлчов назорати асбоблари ва автоматика, технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими(ТЖБАТ),
Ўлчов воситалари(ЎВ)дан фойдаланишда ягона ўлчов ва саноат хавфсизлиги, автоматлаштириш воситалари, назорат тизимлари, бошқарув,сигнализация ва аварияга қарши ҳимоянинг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашдир.
Цехнинг ҳар бир ходими ишни кунлик йўриқномадан ўтишдан бошлайди ва мансаб вазифаларига тўлиқ масъулият билан киришади.
7-цех мутахассисларининг иш жараёни
ЎНА ва А цехи устаси Нарзуллаев Рустам БПС-90П қурилмасини каллибрламоқда(калибровка, калибрлаш – бирор қурилма ёки унинг бирор қисми ўз вазифасини тўғри бажармай қолганида уни созлаш, аниқлигини тўғрилаш)
Маълумот учун: БПС - 90П (сигнални ўзгартирадиган блоклар) портлашдан ҳимояланган ўлчаш ўзгартиргичлари ва босим датчиклари билан ишлаш учун мўлжалланган.
Шунингдек, цехда таъмирлаш участкаси мавжуд. Ражабов Уйғун - цехнинг бош механиги носозликни тузатувчи механик Камолов Фурқатнинг ишини назорат қилмоқда.
Яқинда 7-цехда ёнғин сигналлари ва ёнғинни ўчириш қурилмалари билан ишлайдиган гуруҳ ташкил этилди. Цех бошлиғи ўринбосари Худойбердиев Баҳром ўқув стенди ёрдамида гуруҳ аъзолари билан кўргазмали машғулотларни олиб бормоқда. Ушбу ўқув стенди автоматик ёнғин сигнализациясини кўргазмали равишда ўрганишга имкон беради. Суратда ёнғин сигнализацияси схемаси ва у қандай ишлашини кўришимиз мумкин.
Метрология бўлими томонидан текширилмасдан бирон бир ЎНА ўрнатилмайди. Ҳар бир асбоб ёки қурилма ўрнатилган муддатда кўрикдан ўтказилиши керак, бунда метрология катта масъулиятни ўз зиммасига олади.
Фотосуратда метрология бўлими бошлиғи Шукуров Хуршид қандай қилиб асбобни кўрикдан ўтказяётгани ва муҳрлаётганини кўряпмиз.
Муҳандис-метролог Мирзаева Саодат текширувларни ва қурилмаларнинг хизмат муддатини рўйхатга олмоқда.
Барча асбоблар норма ва қоидалар бўйича ҳар йили техник хизмат кўрсатишдан ўтишлари шарт.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати