Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси М.Р.Абдуллаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-99-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисидаги кўрсатмаларига мувофиқ Бухоро НҚИЗда маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичларни бажариш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида жорий йилнинг 10 ойи давомида Бухоро НҚИЗда 1387,01 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилиб, белгиланган кўрсаткичлар 278,45% га бажарилди, хусусан:
- Евро 4,5 стандартидаги дизель ёқилғиси – 438,73 млрд сўмга 58,7 минг тонна ишлаб чиқарилиши прогноз қилинган ҳолда (солиқларсиз) 1 267,8 млрд сўмга 127,0 минг тонна миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилиб дастур 288,8% га бажарилди. Ўз навбатида, 86,94 минг тонна Евро 4,5 маркали дизель ёқилғиси савдоси (солиқларсиз) 997,76 млрд.сўмни ташкил этди. Бунда маҳаллийлаштириш дастури 227,42% га бажарилди.
- Евро 6 маркадаги дизель ёқилғиси – олтингугурт миқдори 5,0 ppm дан кам бўлган ва полисиклик ароматик углеводородларнинг масса улуши 4,0% дан ортиқ бўлмаган ёқилғи 7,04 млрд.сўмга 1,1 минг тонна ишлаб чиқарилиши режалаштирилган ҳолда (солиқларсиз) 35,88 млрд.сўмга 3,3 минг тонна миқдорида ишлаб чиқарилиб, дастур 509,63% га бажарилди. Ҳисобот даврида 3,30 минг тонна миқдорида Евро-6 маркали дизель ёқилғиси 43,10 млрд.сўмга сотилди. Сотишнинг мақсадли ижро кўрсаткичи эса 612,05% ни ташкил этди.
- суюқ кислород – тиббий-техник мақсадлар учун режа кўрсаткичлари 125,22% га бажарилган ҳолда 292,52 млн.сўмга 200,0 тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди ва сотилди.
- АИ-98 маркали юқори октанли автомобиль бензини – юқори сиқилиш коэффициенти 12 дан 14 гача бўлган автомобиль двигателларида фойдаланиш учун қўндирмаларсиз ишлаб чиқарилган юқори октанли автомобиль ёқилғиси. 2022 йилнинг январ-октябрь ойлари мобайнида режа кўрсаткичлари 219,5% га бажарилиб, 2 371,43 млн. сўмга 215,0 тонна миқдорида ишлаб чиқарилди, шунингдек, 1 890,51 млн.сўмга 165,58 тонна сотилди.
- Jet A-1 SSF ярим синтетик авиация ёқилғиси – 2022 йилнинг сентябрида кооперация алоқаларини кенгайтириш дастури доирасида Uzbekistan GTL заводи билан ҳамкорликда GTL синтетик керосинини Бухоро НҚИЗнинг анъанавий авиация ёқилғисига жалб қилиш амалга оширилди. Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида 81 384,35 млн.сўмга 8106 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 62 961,37 млн.сўмга 6 270 тонна сотилган.
Президентнинг “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-99-сонли қарорига мувофиқ маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2022 йил якунида GTL синтетик керосинини дизель ёқилғиси ва углеводород эриткичи ишлаб чиқаришга жалб этиш режалаштирилмоқда.