January 31

Бухоро НҚИЗда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида        маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, турли мафкуралар тортушуви кескин тус олаётган бир вазиятда, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маърифат кишиларнинг онгини, билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълим тарбия. У табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли билимлар, маълумотлар мажму-асини ҳам билдиради. Маърифат илму-урфон маъносида ҳам ишлатилади. Маърифат тушунчаси маданият, маънавият тушунчалари билан боғлиқ. Маърифат маънавий қарамликни бартараф қилади, инсонга куч-қудрат ато этади. У кишиларни жаҳолатдан қутқаради, бузуқ ишлардан қайтаради, яхши хулқ ва одоб эгаси бўлишга ёрдам беради. Маърифатли кишилардан ташкил топган жамият равнақ топади, келажаги порлоқ бўлади.

Бугун “Нефтчилар” маданият саройида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ, диний идора вакиллари, шунингдек, Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ва ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ғояларини тарғиб қилиш, диний экстремизм, терроризм билан боғлиқ таҳдидларни ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, шу кеча-кундузда дунёда содир бўлаётган сиёсий ўзгаришлар, фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериш, ижтимоий тармоқлардан ўринли фойдаланиш кераклиги ҳақида сўз юритишди.

Бундай тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад, завод ишчи-ходимлари ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, уларни олдини олиш, динлар ўртасида ўзаро ишонч, турли динларга эътиқод қилувчи инсонлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлик, тинчлик ва тотувликни тарғиб қилишдан иборат.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати