Бухоро НҚИЗ мутахассислари меҳнати эътироф этилди
Хабарингиз бор, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “Шўртан газ-кимё мажмуаси негизида олинадиган тозаланган метандан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2706-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Uzbekistan GTL” ва Бухоро НҚИЗ ўртасида ходимларни тайёрлаш бўйича келишув имзоланган эди.
Келишувга кўра 2017 йилдан бошлаб “Uzbekistan GTL”нинг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишда мавжуд кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, кадрларнинг бошланғич базавий билим ва амалий кўникмаларини шакллантириш учун стажёрларга Бухоро НҚИЗнинг тажрибали муҳандис-техниклари бириктирилди, назарий ва амалий дарслар ўтказилди. Дарслар асосида ўтказилган даврий имтихонлардан муваффақиятли ўтган ходимлар эса айни пайтда “Uzbekistan GTL”да фаолиятларини давом эттиришмоқда.
Бугун Бухоро НҚИЗнинг кичик мажлислар залида ходимларни тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этган малакали мутахасисларнинг бир гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда “Uzbekistan GTL” раҳбарияти йўллаган ташаккурномалар бош муҳандис Б.Ж. Мустафоев томонидан топширилди.