“Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди
2024 йил 29 март куни корхона цех бошлиқлари, бош мутахассислар ҳамда касаба уюшма қўмитаси иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибидаги асосий масала завод касаба уюшма қўмитасининг ўтган йилда амалга оширган ишлари ҳисоботи билан танишиш ва 2024 йил учун режаларни белгилаш бўлди.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси Р.Рахмонов, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари О.Исмоилов, Бухоро вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Бешимов ва вилоят кенгаши Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири С.Эргашевлар иштирок этди.
Бухоро НҚИЗ раҳбарияти томонидан завод касаба уюшмаси томонидан жамоа шартномасининг бажарилиши, меҳнат меъёрлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги бўйича меҳнат қонунчилигига риоя этилиши доимий назоратга олинганини таъкидланди.
Жумладан, спорт, дам олиш ва маданият ишлари, болалар билан ишлаш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларининг дам олиши ва даволанишини ташкил этиш, касаба уюшмалари ўқув машғулотларига катта эътибор қаратилди.
Қўмита раиси Б.Каримовнинг ҳисоботида таъкидланганидек, ташкилотнинг ташкилий-касаба ишлари, касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишлари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёшлар сиёсати ва бошқа соҳалар бўйича ишлар фаол олиб борилганлиги айтиб ўтилди.
Йиғилишда жамоанинг ижтимоий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари соҳасидаги асосий фаолият йўналишлари, жумладан касаба уюшмаси аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш, санаторий-курорт тадбирлари харажатларини қоплаш ва бошқа кўплаб маълумотлар эълон қилинди. Янги уч йиллик муддатга янги Жамоа шартномасини қабул қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунига кўра, Бухоро НҚИЗ касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот йилидаги фаолияти қониқарли деб топилди, Жамоа шартномаси шартларини тўлиқ бажариш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.