December 19, 2023

Бухоро НҚИЗда фавқулодда вазиятлар бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Хабарингиз бор, Бухоро НҚИЗ объектларида ёнғин-қутқарув қисми, фуқаро муҳофазаси, тиббиёт-санитария қисми ва ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, автонақлиёт цехи, санитария дружинаси, Қоровулбозор туманидаги ҳарбий қисм тезкор гуруҳи ва бошқалар билан ҳамкорликда махсус-тактик машғулотлар мунтазам ўтказиб борилади.

Фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишларида ёнғин бўлинмаларининг касбий тайёргарлиги катта аҳамиятга эга. Бунинг учун мунтазам машғулотлар ва жисмоний машқлар сифатига алоҳида эътибор бериш лозим.

Машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғиннинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида авариявли ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.

Ғояга кўра, 6-7 балли зилзила оқибатида хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехидаги 141-титул 4-сиғимнинг юқори қисмидаги деформация натижасида электрпайванд чокнинг ёрилиши ва маҳсулот тўкилиши натижасида юзага келадиган фавқулодда вазият(ёнғин)ни бартараф этишда завод фуқаро муҳофазаси тузилмалари, 2-цех ишчи-ходимлари ва ёнғин-қутқарув қисми, завод қўриқлаш хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари синовдан ўтказилди.

Маҳсулотнинг шартли сизиб чиқиши ва ёнғин мобилизация ишлари ва фуқаро муҳофазаси хизматининг режасига мувофиқ бартараф этилди, жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, санитария дружинаси, ёнғин-қутқарув қисмининг жалб этилган ходимлари самарадорлик ва юқори даражадаги ҳамкорликни намойиш этишди.

Симуляция қилинган ёнғин Фавқулодда вазиятларни маҳаллийлаштириш ва тугатиш режасига мувофиқ ўчирилди, ҳарбийлаштирилган газ-қутқарув отряди ва ёнғин-қутқарув бўлинмаси тезкорлик ва юқори даражадаги ўзаро ҳамкорликни намойиш этди.

Қўшма машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектида фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ишчиларнинг юқори тайёргарлигини сақлашга имкон беради.

Таъкидлаш жоизки, тактик машғулотлар режадагидек ўтди, мақсадларга ўз вақтида ва самарали эришилди. Масъуллар хизмат вазифаларини бажаришда мустаҳкам билим ва мукаммал амалий кўникмаларни намойиш этишди.

Ёнғин ўчириш махсус-тактик машғулотида 218 киши иштирок этди, 23та ихтисослаштирилган техника ишлатилди. Санитария-эпидемиологиянинг барча талаблари бажарилди.

Кузатувчи сифатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларни ҳимоя қилиш ва сафарбарлик ишлари бўлими бошлиғи О.Н.Рўзметов ва Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.С.Матчановлар таклиф этилди.

Машғулотни кузатган И.С.Матчанов стратегик аҳамиятга эга объектда ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар профессионал даражада ҳамкорликни кўрсатиб, ёнғин тарқалишининг олдини олишганлигини таъкидлади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати