Таътил завқли ўтмоқда
Ёз бошланиши билан болаларни оромгоҳлар ўз бағрига чорлайди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли “Нефтчи“ болалар оромгоҳи ҳам биринчи мавсум учун болажонларни қабул қилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Оромгоҳда болаларнинг вақтларини мароқли ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, бассейн, кутубхона, компьютер ўйинлари ва турли тўгараклар дам олувчилар учун фаолият курсатмокда.
Болаларнинг ушбу маскандаги ҳар бир кунлари тартибли режалаштирилган бўлиб, кун тартибидан турли тадбирлар: қўғирчоқ театри, цирк томошалари, беллашувлар, спорт мусобақалари, асфальтга расм чизиш, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ва бошқа кўплаб мусиқий кечалар ўрин олган.
Маълумот учун:
“Нефтчи“ болалар соғломлаштириш оромгоҳи Бухоро шаҳри ҳудудида жойлашган. Мажмуада спортнинг турли турлари билан шуғулланиш ва ёзда болаларга хавфсиз дам олишни ташкил этиш учун зарур барча шароит ва ривожланган инфратузилма мавжуд.