Аёллар меҳнати эътироф этилди
Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг самарали меҳнати билан ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳар йили анъанавий тарзда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан соҳада узоқ вақт меҳнат қилган, завод ривожланишига хисса қўшган, намунали хулқи билан жамоада ҳурмат қозонган ва ҳар соҳада фаоллик кўрсатган аёллар тақдирланади.
Бухоро НҚИЗ аёллар жамоасидан бир гуруҳи ҳам ушбу эътирофга муносиб топилди:
Садуллаева Малика Азамат қизи – Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи таҳлилхона бошлиғи;
Искандарова Фируза Ташпулатовна – Таъмир-механика цехи назоратчиси;
Ашурова Дилдора Рашидовна – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими экоаналитик таҳлилхона бошлиғи;
Қодирова Мунира Тоғаймуродовна – Завод марказий таҳлилхонаси бошлиғи ўринбосари;
Олимова Диловар Аҳадовна – Тиббий-санитария қисми хизматчиси.
Тақдирлаш маросимида Бухоро НҚИЗ директори А.А.Фазилов сўзга чиқиб, аёлларни ушбу ютуқ билан табриклади. Келгусида бундай натижалар янада бардавом бўлишини тилади ва фахрий ёрлиқларни топширди.
Шунингдек, Бухоро НҚИЗ касаба уюшмаси раиси Б.И.Каримов сўзга чиқиб, эътироф этилганларни табриклади. Доимо амалга ошираётган ишлари муваффақиятли бўлишини, жамиятимизда фаол аёллар янада кўпайишини тилади.