“Заковат” билимдонлар беллашувининг финал учрашуви бўлиб ўтди
Олдин хабар қилганимиздек, 4 ноябрь куни “Нефтчилар” маданият саройида завод ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг I ўрин учун финал босқичи ўтказилди. Унда 2 жамоа: 7-цехнинг “Автоматика” жамоаси 10 ва 32-цех ишчи-ходимларидан ташкил топган “Эрудит” терма жамоалари ғолиблик учун куч синашишди.
Таъкидлаш жоизки, иштирокчи жамоалар бежизга финал босқичига чиқмаганликларини қизғин баҳс-мунозара ва ўйин охиригача сақланиб турган тенг ҳисоб билан исботлаб беришди.
Ғолиб жамоа қўшимча савол орқали аниқланди.
Ҳакамлар ҳайъати жамоаларнинг берган жавобларини таҳлил қилиб, “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи ғолибини эълон қилишди. Натижаларга кўра 7:6 ҳисобида “Эрудит” терма жамоаси ғалаба қозонди ва I ўрин эгаси бўлди. “Автоматика” жамоаси эса II ўринни қўлга киритди. Ўйин сўнгида 3та ўрин совриндорлари жумладан, ярим финал босқичи ғолиби 20 ва 16-цехнинг “Келажак ёшлари” терма жамоасини Ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Барча қатнашчи жамоаларга, тадбир ташкилотчилари, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаган цех бошлиқлари, ҳамкасбларига қизғин ўйинлар учун миннатдорчилик билдирамиз. Ғолиб жамоага эса зафар қучишда тўхтаб қолмасликни тилаб қоламиз!