"Ўзбекнефтегаз" АЖ: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида аудит натижалари сарҳисоб қилинди
“Ўзбекнефтгаз” AЖ таркибига кирувчи Бухоро НҚИЗ ISO 9001:2015, ISO 14001:2015, ISO 50001:2018 ва ISO 45001:2018 халқаро стандартларига мувофиқ сифат менежменти тизимлари, экология ва энергия менежменти тизимлари, шунингдек соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини бошқариш интеграциялашган тизимларининг ташқи аудити муваффақиятли якунланди. Aудит “Management Certification” МЧЖ компанияси томонидан амалга оширилди.
Aудит доирасида корхонанинг таркибий бўлинмалари текширилди. Aудит давомида “Management Certification”нинг халқаро аудиторлари томонидан корхона жамоаси меҳнатига ижобий баҳо берилди, ўтган даврга нисбатан тизимларнинг ривожланиши ва такомиллаштирилганлиги қайд этилди.
Бухоро НҚИЗ ходимлари жорий этилаётган бошқарув тизимларини такомиллаштириш ва ишлатишнинг барча босқичларида огоҳлик, малака ва жараёнларга дахлдорликларини намойиш этишди, шунингдек, тизим халқаро стандартлар талабларига тўлиқ мос равишда ишлаётганини тасдиқлашди.
Кузатув аудити натижаларига кўра, аудиторлар томонидан бошқарув тизимларини янада такомиллаштириш бўйича қимматли тавсиялар берилди, корхона эса халқаро сертификатлар олиш учун тавсия этилади.
Таъкидлаш жоизки, бошқарув тизимларининг ISO 9001:2015, ISO 14001:2015, ISO 50001:2018 ва ISO 45001:2018 каби халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги корхона маҳсулотларининг нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам рақобатбардошлигининг асосидир.