РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да “электромонтёр” иш ўрни бўйича ўтказилган танловнинг тест синовлари босқичи натижалари юзасидан маълумот
2024 йил 6 сентябр куни ижтимоий тармоқлар (bnpz.uz, instagram: @bnpz_uz, facebook : ooobnpz, телеграмм: BNQIZ расмий канали) орқали маълум қилинганидек, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да “электромонтёр” иш ўрни бўйича 2024 йил 13 сентябр куни корхонамизга ишга кириш истагини билдирган номзодлар иштирокида навбатдаги танловнинг ўтказилиши тўғрисида хабардор қилинган эди.
Ўтказиладиган навбатдаги танловда иштирок этиш учун жами 45 нафар номзодлар “электромонтёр” иш ўрни бўйича ўзларининг ҳужжатларини тақдим этди.
Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ҳамда дастлабки саралаш якунларига кўра 5 нафар номзодларнинг тақдим этган маълумотлари “электромонтёр” вакант иш ўрнига қўйилган малака талабларига мувофиқ келмаганлиги сабабли тест синовларига таклиф этилмади.
2024 йил 13 сентябр куни заводнинг “Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” бўлимида видеокузатув билан жихозланган “Тест топшириш хонаси”да “электромонтёр” вазифасига ишга кириш истагини билдирган жами 36 нафар номзодларнинг назарий билимлари тест синовларидан ўтказилди. 4 нафар номзод эса уларга олдиндан маълум қилинишига қарамасдан, танловда иштирок этиш учун етиб келмади. Тест синовдан ўтказиш “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ масъул мутахассислари иштирокида, компьютер технологиялари ёрдамида номзодларнинг назарий билимларини 30-та тест саволларига жавоб бериши орқали ташкил этилди. Тест синовлари натижаси ҳар бир номзодга тест синови тугагач дарҳол эълон қилиниб, ёзма таништирилган.
Номзодларнинг тест синовларидаги иштироки натижаларини ўрганиб чиқиш, тест саволларига берилган жавоблари компьютер дастури хулосаларига мувофиқ 20 нафар номзодга “электромонтёр” вазифасига ишга қабул қилиш учун танловнинг кейинги босқичи - суҳбатга иштирок этиш таклифи берилди.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ маъмурияти танловда қатнашган барча номзодларга иштироки учун миннатдорчилик билдиради.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ га ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилувчи номзодларга маълумоти ва эгаллаган мутахассислиги бўйича тегишли маълумотларни электрон киритиш орқали онлайн рўйхатдан ўтиш ташкил этилган. Номзодларни онлайн рўйхатдан ўтказиш интернетдаги “bnpz.uz” сайтининг “каръера” қисмида амалга оширилади. https://jobs.bnpz.uz/
Онлайн рўйхатдан ўтказилган номзодлар келгусида тегишли мутахассисликлар бўйича ўтказиладиган навбатдаги танловларда таклиф этилади.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг 2024 йил 11 сентябрдаги 106-сонли фармойиши асосида “Электр таъминоти” цехига электромонтёр шогирди вазифасига ишга жойлашиш учун ҳужжатлар тақдим этган ҳамда тест синовлари натижаларига кўра танловнинг кейинги босқичи - суҳбатга таклиф этилган номзодлар рўйхати:
Изоҳ: 2024 йил 13 сентябр куни танловда қатнашган барча номзодлар тест натижалари билан ёзма тартибда таништирилди.