March 30, 2022

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликдаги кооперация алоқаларини кенгайтириш асосида импорт ўрнини босиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш тўғрисида”ги ПҚ-99-сонли қарори ҳамда 2022 йилнинг 11 мартида ўтказилган “Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш – миллий иқтисодиётнинг устувор йўналиши” мавзусидаги селектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси М.Р. Абдуллаев буйруғи билан “Бухоро НҚИЗнинг 2022 йил учун мўлжалланган импортни қисқартириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш дастури” тасдиқланди.

Дастур асосида 2022 йил 25 март куни Бухоро НҚИЗнинг Буғ-хаво-газ таъминоти цехи азот компрессор станциясидаги ВК-2 русумли ҳаво компрессорига Навоий вилоятининг “Кармана Goldmine” МЧЖ маҳаллий корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи 2 турдаги 8 дона (ҳар биридан 4 та) ҳаво таркибидаги механик заррачаларни ушлаб қолувчи саноат ҳаво фильтрлари саноат-тажриба синовлари ўтказиш учун завод ва “Кармана Goldmine” МЧЖ мутаҳассислари билан биргаликда ўрнатилди.

Ҳамкорлик доирасида азот компрессор станциясининг ВК-2 компрессорида маҳаллий фильтр элементларидан фойдаланиш учун саноат-тажриба синовларини бир ойдан кам бўлмаган муддатда мониторинг қилиш ва унинг натижалари асосида ишлаб чиқаришда фойдаланиш бўйича якуний қарор қабул қилинишига келишиб олинди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати