Бухоро НҚИЗ объектларида хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича доимий назорат олиб борилмоқда
2023 йил 18 апрель куни цех бошлиқлари тақдим қилган талабномалар асосида заводнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида оловли ва газга хавфли ишлар, баландликда ишлаш, таъмирлаш ва ер қазиш ишлари масъул ходимлар ва пудратчи ташкилот ходимлари томонидан олиб борилди. Барча турдаги ишларни хавфсиз ўтказиш мақсадида ММ ва ХТ гуруҳи муҳандислари иш бажарувчи ходимларнинг амалдаги қоидалар ва тасдиқланган наряд-рухсатномалар талабларига амал қилган ҳолда ишлашини таъминлаш учун тушунтириш ишлари олиб боришди ва иш жойларида ходимларга йўриқнома ўтиш, ишга талаб даражасида тайёргарлик кўриш, ҳамда уни хавфсиз бажариш устидан умумий назоратни амалга оширишди.
Шунингдек, Асосий ишлаб чиқариш цехининг 3-блокида меҳнат шароитлари ҳолатининг 3-поғона назорат текшируви ўтказиш ишларини ташкиллаштиришди.
Электр таъминоти цехида ММ ва ХТ гуруҳи муҳандислари ҳамда Ёнғин ҳавфсизлиги хизмати инспекторлари билан биргаликда ёнғин техник комиссияси текшируви ўтказилди. Текширув давомида аниқланган камчиликлар юзасидан комиссия аъзолари иштирокида далолатнома расмийлаштирилди.
Шу билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йилнинг 23 декабридаги 114-сонли Бошқарув қарори асосида завод ҳудудида жойлашган пудратчи ташкилотлар: “Когон ишчи таъминот” МЧЖнинг барча ошхоналари ва “Махсусэнергогаз” АЖнинг 6-цехи қозонхонасида ишлаб чиқариш назорат-текшируви ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилди.
Кун якунида 14 та хавфли ишлаб чиқариш объектларида юқорида санаб ўтилган ишлар бўйича, ҳамда ўтказилган меҳнат шароитлари ҳолатининг 3-поғона назорат текшируви якунлари бўйича СХ, ММ ва ХТ бўйича бош мутахассиси О.Ғ.Хайитовга ММ ва ХТ гуруҳи муҳандислари томонидан якуний ҳисобот топширилди.