September 7, 2021

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ: Маҳаллий кимёвий реагент ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув Раиси М.Р.Абдуллаев топшириғига асосан 2021 йилнинг 23-31 август кунлари Бухоро НҚИЗда "Global Him Reagent" МЧЖ (Қашқадарё вилояти, Муборак шаҳри) вакиллари томонидан кимёвий реагентлар: деэмулгатор, водород сульфидли коррозия ингибиторлари ва айланма совутиш суви учун ингибиторлар ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш учун таркибни танлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди.

Aввалроқ, 2021 йилнинг 27-29 май кунлари Республика ҳудудий саноат ярмаркаси якунлари бўйича кооперация алоқаларини кенгайтириш доирасида Бухоро шаҳрида "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти кўмагида "Global Him Reagent" МЧЖ ва Бухоро НҚИЗ ўртасида "Global Him Reagent" МЧЖ негизида реагентлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ташкил этиш орқали кимёвий реагентларнинг импорт ўрнини босиш соҳасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тузилган меморандум доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида "Global Him Reagent" МЧЖ компанияси мутахассиси томонидан 2021 йилнинг 23 августидан 31 августигача бўлган даврда Бухоро НҚИЗда ишлатиладиган кимёвий реагентлар учун сув-нефть эмульцияси деэмульгаторлари ва технологик жараёнлар учун коррозия ингибиторлари асосида заводнинг марказий таҳлилхонаси ва тадқиқиотлар таҳлилхоналарида бир қатор тажриба ва тадқиқот(bottle test)лар ўтказилди.

Қиёсий таҳлиллар ҳар хил физик-кимёвий хусусиятларга эга бўлган Асосий ишлаб чиқариш цехида қайта ишланган турли конлардан олинган нефть намуналари, шу жумладан сув ва тузлар билан ўтказилди. Ташриф давомида Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш цехларида ишлатиладиган турли мақсадли коррозия ингибиторларининг шартлари ва самарадорлиги ҳам ўрганилди.

Кимёвий реагентлар компонентларини танлаш бўйича ўтказилган таҳлил ишлари якунида деэмульгаторнинг тажриба-лаборатория намунаси ишлатилган аналогларга нисбатан таққосланди, кейинчалик "Global Him Reagent" МЧЖ базасида ишлаб чиқариш таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, синовларни ўтказиш учун тажриба-саноат партияси синови ўрганилади. Бухоро НҚИЗнинг деэмульгаторига бўлган таҳминий эҳтиёжи йилига 30 тоннагача.

#фоторепортаж

Шунингдек, "Global Him Reagent" МЧЖ Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш шароитлари учун коррозия ингибиторларини танлаш ва лаборатория партиясини ўрнатиш бўйича бир қатор тадқиқотлар ўтказилди.

Ўз навбатида, "Global Him Reagent" МЧЖ томонидан юқорида кўрсатилган реагентларнинг ўзлаштирилиши маҳаллий хом-ашёдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш асосида импорт ўрнини босишга хизмат қилади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ