August 5, 2022

Бухоро НҚИЗ маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатиш имкониятларини кенгайтирмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ топшириғи асосида айни пайтда Бухоро НҚИЗда умумий майдони 15,75 гектарни ташкил қилувчи қуйиш-тўкиш эстакадасини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Майдончада қуйиш-тўкиш эстакадасинининг металл конструкциялари ҳамда очиқ насос станциясининг монтаж ишлари олиб борилмоқда, фойдаланилмаётган сиғимлар демонтаж қилинди. Технологик қувурлар ўрнатилмоқда.

Шунингдек, майдонда сиғимлар парки, объект инфратузилмаси, кўпикли ёнғин ўчириш тизимининг қурилиш, қайта тиклаш, темир йўл рельсларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Aйтиш жоизки, ишларнинг катта қисмини Бухоро НҚИЗ мустақил амалга оширилмоқда.

Жумладан, объектга туташ ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи ташриф доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси М.Р.Aбдуллаев Бухоро НҚИЗ раҳбарияти билан Қоровулбозор шаҳридаги қуйиш-тўкиш эстакадасини реконструкция қилиш ишларининг бориши билан танишди.

Қайта тиклаш ишлари давом этмоқда. Объект фойдаланишга топширилгач, 100 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилади.

Маълумот учун: қуйиш-тўкиш эстакадаси хом-ашёни қабул қилиш, сақлаш ва тайёр маҳсулотларни жўнатиш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, бу ерда цистерна ва автоцистерналарга/дан қуйиш-тўкиш бўйича операциялар амалга оширилиши мумкин.

Бугунги кунга келиб, Бухоро НҚИЗда сиғимлар паркини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш фаол босқичга кирди.

Ўз навбатида, корхонада “Uzbekistan GTL” синтетик керосини компонентларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш орқали Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси бўйича якуний ишларни амалга оширмоқда, бу ерда GTL керосинини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун мўлжалланган муҳандислик коммуникациялари билан жиҳозланган 5000 м3 ҳажмли 2 та резервуар қуриш, насос стансиясини реконструкция қилиш ва қўшимча қуйиш-тўкиш эстакадасини қуриш режалаштирилган.

Барча ишлар хавфсизлик қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати