Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазиловнинг Давлат хавфсизлиги хизмати органлари ходимларига байрам табриги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг муҳтарам ходимлари!
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси номидан касб байрамингиз
– Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни муносабати билан энг самимий табрикларимизни қабул қилинг!
Хизматингиз шунчаки иш эмас, балки Ватанга беминнат садоқат, руҳий куч ва юксак профессионалликни талаб қиладиган олижаноб вазифадир. Айнан сизлар миллий манфаатлар, мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш, халқимизнинг тинчлиги, барқарорлиги ва осойишталигини сақлашда олдинги сафларида турибсизлар.
Матонатингиз ва фидойилигингиз туфайли Ўзбекистонда иқтисодиётнинг ишончли ривожланиши, саноат салоҳиятининг ўсиши ва ижтимоий барқарорликнинг мустаҳкамланиши учун шароитлар яратилмоқда. Сизлар давлатнинг ишончли қалқонисиз, ҳар бир оиланинг, ҳар бир меҳнат жамоаси ташаббусининг, мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг тинч келажаги кафолатчисисиз.
Мардона хизматингизни, жасоратингиз ва қасамёдингизга содиқлигингизни юксак қадрлаймиз. Машаққатли ва шарафли фаолиятингиз доимо эл-юрт эътирофи ва ҳурматига сазовор бўлсин, яқинларингиз эса ёнида ҳақиқий Ватан ҳимоячилари борлигидан фахрлансин.
Сизларга чин қалбимиздан мустаҳкам соғлик, битмас-туганмас куч-ғайрат, мустақил Ўзбекистон равнақи йўлида янги ютуқ ва зафарлар тилаймиз! Юртимизда доимо тинчлик-тотувлик ҳукм сурсин, оилаларингиз бахт-саодат, файз-барака оғушида бўлсин.