Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимлари ўртасида баскетбол бўйича БНҚИЗ Чемпионатини ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ёшлари ўртасида баскетбол бўйича БНҚИЗ Чемпионати ташкилотчиси БНҚИЗ спорт тарғиботчиси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти ҳисобланади.
2. Чемпионатни ўтказишдан мақсад
Чемпионатни ўтказишдан мақсад 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги завод ходимларини соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ёшлар ўртасида баскетбол спорт турини оммалаштириш, БНҚИЗда баскетбол жамоаларини шакллантириш, кучли жамоани аниқлаш, ходимлар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатишдан иборатдир.
Чемпионатда БНҚИЗ да мавжуд барча цех 30 ёшгача бўлган ёшлари (эркаклар) иштирок этиши мумкин.
4. Чемпионат ўтказиладиган кун, жойи ва вақти
Бошланиш вақти: 17:30 да бир кунда 2 тадан ўйин ўтказилади.
Жойи: «Нефтчи» спорт соғломлаштириш мажмуаси спорт зали
Чемпионат ўтказиладиган кун, жой ёки вақти ўзгарган ҳолларда бу ҳақда ташкилотчи томонидан иштирокчиларга дарҳол хабар қилинади.
Чемпионат баскетбол қоидаларига мувофиқ 5х5 ўйинчи – олимпия тарзида ўтказилади.
Барча жамоалар 1 нусхада талабномани чемпионат бошланишидан олдин БНҚИЗ спорт тарғиботчиси Д.Алтинбаев (тел: 97 343 39 69)га топширилиши шарт. Ҳар бир жамоа буюртма сўров хатига 5 нафар асосий ўйинчи, 2 нафар заҳирадаги ўйинчи, 1 тамураббий 8 (саккиз) нафар иштирокчи қатнашиши мумкин бўлган ходимлар исми шарифларини киритади.
6. Чемпионатни ўтказиш тартиби
Чемпионатда қатнашувчи жамоалар қуръа ташлаш орқали гуруҳларга бўлинади. Чемпионат олимпия тизимида ўтказилади. Ҳар бир ютқазган жамоа мусобоқани тарк этади.
Чемпионатга қуръа ташлаш жараёни 2021 йил 22 ноябрь_куни соат 15:00 да «Нефтчи» спорт соғломлаштириш мажмуаси спорт залида барча цех вакиларининг иштироки ва гувоҳлигида бўлиб ўтади. Жараёнда жамоа сардори шахсан иштирок этиши лозим.
Майдон, инвентарь, ҳакамлик ва ўйинчилар формалари
Буюртма рўйхатида исми шарифи кўрсатилмаган ёки дисквалификация қилинган ўйинчилар чемпионатда қатнашганда ушбу жамоага техник мағлубият ёзилади.
Ҳар бир ўйин бошланишидан олдин ва тугагандан кейин жамоалар вакиллари бир-бирларига ҳурмат кўрсатилган ҳолда, кўришишлари лозим.
Ўйинчилар экипировкаси футболка, шортик ва оёқ кийимдан иборат бўлади. Ўйинчилар майдонда оёқ кийимлари билан ўйнаши шарт.
Иштирокчиларни низомда кўрсатилган форма ва инвентарлар билан таъминлаш вазифасини Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти ўз зиммасига олади.
Майдондаги жамоалар ўйинини ташкилотчи томонидан белгиланадиган ҳакамлар бошқаради. Ҳакамларга уларнинг тоифасига оид талаблар қўйилмайди.
7. Майдондаги ўйинчилар ва жамоа сардорлари мажбурияти
Майдондаги ўйинчилар ва жамоа сардорлари ушбу Низом талабларини бажарилишига масъулдир. Иштирокчилар раҳбарлари ва жамоа сардорлари жамоанинг барча ўйинчиларининг чемпионатга қатнашиши, тартиб интизомга риоя қилиши ва чемпионатдан кейин иш жараёнига қайтишлари учун масъул ҳисобланади.
Ташкилотчи чемпионат давомида ўйинчилар томонидан олинган жароҳатлар ҳамда соғлигини юқотиши ҳолатлари учун жавобгарликни олиб бормайди.
Чемпионат жараёнида ўйинчиларга қуйидаги кўринишдаги жазо чоралари қўлланилади:
· Ўз жамоаси ва рақиб жамоаси ўйинчисини, ҳакамлар ва расмий шахсларни ҳақорат қилиш – ўйиндан четлатиш + мусобақа охиригача дисквалификация қилинади;
· Жамоанинг ўзбошимчалик билан майдонни тарк этиши, жамоанинг мусобақадан дисквалифиция қилинишига ва жамоага ўша ўйин учун - : + техник мағлубият ёзилишига сабаб бўлади.
Агар бир жамоа ўйинчилари ёки мухлисларининг тартиб-интизомни бўзгаликлари натижасида ўйин тўхтатилса, ўша жамоага -:+ техник мағлубият ёзилади. Агар ўйин иккала жамоанинг тартиб-интизомни бузганликлари натижасида тўхтатилса иккала жамоа ҳам дисквалификация қилинади.
Чемпионатда 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган ғолиб жамоаларга медаллар ва эсдалик совғалар тақдим этилади.
(*Чемпионат ғолибларига тақдим этиладиган медаллар қимматбаҳо металлардан ясалмаган.)
Ташкилотчи томонидан жамоалар фикрига таянган ҳолда танлаб олинган чемпионатнинг «Энг яхши баскетболчи», «Энг кўп саватга тўп туширган ўйинчи» номинация ғолиблари эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Мавжуд шароитдан келиб чиқиб чемпионат давомида қатнашувчиларга ечиниш хоналари ва дам олиш жойларидан фойдаланишга имконият яратилиши мумкин. Чемпионат доирасида юзага келадиган бахсли ҳолатлар Ташкилотчи ҳамда ҳакамлар хайъати томонидан ҳал этилади.
Бухоро НҚИЗ МЧЖ ____________________________________цехи ўзининг қуйида рўйхати келтирилган 8 ходимидан иборат (5 нафар иштирокчи 2 нафар заҳирадаги ўйинчи ва 1 нафар мураббий) баскетбол жамоасини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ёшлари ўртасида баскетбол бўйича БНҚИЗ Чемпионатида расман иштирокчи сифатида қабул қилишингизни сўраймиз. Жамоанинг барча ўйинчилари цехимиз ходимлари бўлишини ҳамда уларнинг саломатликлари спорт мусобақасида иштирок этишга лаёқатлилигини кафолатлаймиз.
1. ___________________________________
2. ___________________________________
3. ___________________________________
4. ___________________________________
5. ___________________________________
6. ___________________________________
7. ___________________________________
8. ___________________________________
Жамоа мураббийи: _________________________