Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (НГУ) филиали талабалари учун жойлардаги ўқув машғулотлари бошланди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарувининг 2021.28.01даги 4-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш, ўқув жараёни сифатини ошириш мақсадида "Ўзбекнефтегаз" АЖ таркибий бўлинмалари асосида олий ўқув юртлари талабаларинг амалий машғулот ўташлари, ўқитувчиларининг эса малака оширишлари учун тажриба-синов участкалари яратилмоқда.
Шу кунларда Бухоро НҚИЗда И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети талабалари учун "Коррозия ва коррозияга қарши ҳимоя" йўналиши бўйича жойларда ўқув машғулотлар ва ўқитувчилари учун малака ошириш дарслари ўтказилмоқда.
Машғулотларни ўтказиш учун моддий-техник манбалар, АКТ ва алоқа, университет ўқитувчиларининг онлайн маърузалар ўтиши учун зарур бўлган махсус жиҳозланган ўқув хонаси тайёрланди.
Бухоро НҚИЗнинг Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими томонидан талабалар ва ўқитувчиларнинг ишлаб чиқаришда амалий кўникмаларга эга бўлишлари мумкин бўлган махсус ўқув дастури тайёрланди.
Заводдаги устозлар бўлажак мутахассисларни нефть, газ, қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш, транспорт объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш шароитлари, шунингдек, қурилмар ва қувур ўтказгичлар тизими объектларини таъмирлаш билан таништирмоқда.
Ушбу ўқитиш шакли талабаларга ўқув машғулотлари жараёнида олинган касбий билимларини амалга қўллашга имкон беради.
"Бухоро НҚИЗ" Матбуот хизмати