March 27

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш бўйича навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди

Шу кунларда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш орқали ижтимоий тизим корхоналарини коррупциядан холи тармоққа айлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар тўғрисида аҳолини хабардор қилиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Коррупцияга қарши сиёсат” ва “Комплаенс назорат Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасидаги янги йўналиш сифатида” мавзуларида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинар комплаенс катта инспектори З.Сатторов томонидан ўтказилди. Унда Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тақдимот шаклида ўтказилган тренинг давомида коррупцияга қарши сиёсатнинг асосий вазифалари, коррупцияга қарши курашишнинг институционал тизими, тизим корхоналарида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, коррупцион хавфларни баҳолаш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, коррупциявий хавф-хатарлар таснифланиши ҳамда ҳақида тўхталиб ўтилди.

Семинар савол-жавоб тарзида ўтди, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди ва муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, семинарлардан кўзланган асосий мақсад корхона ходимларининг комплаенс-назорат йўналишида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати