“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда
Бухоро НҚИЗ ва ва унга тегишли барча объектларда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган.
Ойлик доирасида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ объектларида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш мақсадида БНҚИЗ БЁХТТЭБ ходимлари бошчилигида заводнинг цех ва бўлим ишчи-ходимлари ўртасида тарғибот ишлари бўлиб ўтмоқда.
Навбатдаги профилактик тадбирлар заводнинг Асосий ишлаб чиқариш цехи (1-цех), Темир йўл цехи(9-цех), Завод марказий таҳлилхонаси (11-цех) ҳамда Тадқиқотлар таҳлилхонаси (15-цех) ишчи ходимлари учун бўлиб ўтди. Унда ёнғин ўчириш машинаси ва унинг жиҳозларининг ишлаш принциплари, юзага келган ёнғин пайтида кўрилиши керак бўлган чоралар тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилди.
Иштирокчиларга ёнғин қутқарув техникалари ва воситалари намойиш этилиб, хавфсизлик талабларига риоя этиш борасида эслатма ва йўриқномалар тарқатилди.