“Мен учун бу муҳим!”
Бухоро НҚИЗга қарашли “Нефтчи” маданият саройи фаоллар зали, шунингдек, бошқа объектларда завод ишчи-ходимлари учун янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Мен учун бу муҳим!” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси А.Хусенова, Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати М.Мухаммедов, Инсон ҳуқуқи маданияти маркази раҳбари И.Умаров, ҳудудий Кенгаш депутатлари иштирок этишди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар Конституциямизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш-тарзи фаровонлигига, инсон қадрини бунданда юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлаб, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиш лозимлигини айтиб ўтишди.