October 12, 2023
Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ БТ раисининг ташкилот етакчилари билан учрашуви бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ БТ раиси М.Ф.Гуломов билан заводдаги ташкилот етакчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ БТ раиси М.Ф.Гуломов томонидан ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Ундан сўнг, ҳар бир ташкилот етакчиларининг цехдаги ёшларнинг фаолиятига доир ҳисоботи тингланди. Шунингдек, ёшлар ўртасида мавжуд муаммолар ва таклифлар ҳам айтиб ўтилди.
Йиғилиш якунида бошланғиш ташкилот раиси М.Ф.Гуломов ташкилот етакчилари завод ёшлари орасида асосий ўрнак эканликларини таъкидлади. Бу каби учрашувлар давомий тарзда ташкил этилиши келишиб олинди.