November 20, 2023

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ўтказайлик!

Маълумки, кеч куз ва қишнинг совуқ кунлари бошланиши билан фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошади, бу эса ёнғин хавфcизлиги қоидаларига эътиборни кучайтиради. Ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳукумат комиссияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ топшириқларига асосаг “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ва унга қарашли барча объектларда 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” эълон қилинди.

Олов - тилсиз ёв, Ёнғинни ўчиришдан кўра уни олдини олиш афзал дейишади халқимиз орасида, чунки “тилсиз ёв”ни жиловламасак кўп миқдорда моддий зарар етказади. Ойликнинг ўтказилишидан асосий мақсад республикамиз иқтисодиётида салмоқли ўринга эга бўлган Бухоро НҚИЗда ёнғиннинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини мустахкамлаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Шу мақсадда “Зафаробод” нефт қуйиш эстакадасида ҳам цех мухандислари, техник ходимлари томонидан “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги”га оид маърузалар, суҳбатлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди, бурчаклар, панно, йуриқнома, эслатмалар ташкил этилди. “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” мобайнида кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳи билан амалий машғулотлар ўтказилиб борилмоқда. Шунингдек, машғулотларда ҳар бир ходимнинг вазифаси белгиланиб, машғулот вақтидаги ҳаракати таҳлил қилинади.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиш унга амал қилиш ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”да фаол иштирок этиш заводнинг ҳар бир ишчи-ходими, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Чунки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиб, унга амал қилишимиз ўзимизнинг, шунингдек, атрофимиздаги юзлаб, минглаб кишиларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол- мулкини асрайди.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилайлик!

“Зафаробод” НҚТОЭ жамоаси