БухороНҚИЗда комплаенс бўйича семинар бўлиб ўтди
Куни кеча Бухоро НҚИЗда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6257-сонли қарори мазмун моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
“Ўзбекнефтгаз” AЖ кўмаги билан комплаенс бўйича катта инспектор З. Сатторов томонидан коррупсияга қарши кураш сиёсати ва ташкилий тизим фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказилди. Ўқув семинарида Бухоро НҚИЗнинг бош мутахассислари ва ходимлари иштирок этишди.
Ўқув-семинар давомида коррупсияга қарши мувофиқлик дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда корхонада коррупсияга қарши чораларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди, шунингдек, коррупсияга қарши курашиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Ушбу тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” AЖ корхоналари ходимлари ўртасида коррупсияга қарши кураш маданиятини шакллантиришнинг аҳамияти ва ролига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу семинарнинг асосий мақсади компания ходимларининг комплаенс назорати йўналишидаги ҳуқуқий саводхонлиги ва билимларини оширишдир.
Семинар интерфаол шаклда бўлиб ўтди, фикр алмашилди ва иштирокчилар учун долзарб мавзулар бўйича мунозаралар бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида коррупцияга қарши мувофиқликни жорий этиш қонунчилик даражасида жорий қилинган ва коррупсияга қарши қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишни назарда тутади.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати