March 13, 2021

НИЗОМ

21 март –“Навруз” байрамини тантанали нишонлаш, максадида БНКИЗ га карашли “Нефтчи” спорт соғломлаштириш мажмуасининг оммавий – спорт тадбирлари режасидан ўрин олган спортнинг дартс, волейбол, шахмат,шашка, аркон тортиш, стол тенниси турлари бўйича БНКИЗ цехлараро 18 ёшдан 30 ёшгача булган хотин-кизлар уртасида утказиладиган спорт мусобақасининг

Н И З О М И

1.Мақсад ва вазифалари:

1.1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги фармойиши ижросини таъминлаш максадида;

1.2.“Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини, айниқса хотин-қизларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш;

1.3. БНКИЗ ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни саломатлигини мустаҳкамлаш ;

1.4.БНКИЗ ишчи-ходимлар иш фаолиятида, турмушнинг турли жавҳаларида фаоллигини ошириш, доимий олға юриш кўникмаларини шакллантириш;

1.5.БНКИЗ ишчи-ходимлари ўртасида дартс , волейбол,шахмат, шашка, стол тенниси, аркон тортиш спорт турларини оммалаштириш;

1.6. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, сиҳат-саломатлик ижтимоий фаоллигини оширишни мустаҳкамлаш;

1.7. БНКИЗ ишчи – ходимлар ўртасида ўзаро дўстона муҳитни яратиш;

1.8. БНКИЗ ишчи – ходимларини доимий равишда спортга кенг жалб қилиш;

1.9. БНКИЗ ишчи - ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликни ва жиноятчиликни олдини олиш.

2. Мусобақага раҳбарлик қилиш:

2.1. Мусобакани утказиш буйича умумий рахбарлик БНКИЗга карашли “ Нефтчи ” ССМ мутахасислари томонидан амалга оширилади;

2.2.Мусобакани низом асосида тегишли тартибда утказиш БНКИЗга карашли “ Нефтчи ” ССМ мутахасисларига юклатилади;

2.3. Мусобака иштирокчилар хужжатларини кабул килиш ва расмийлаштириш БНКИЗга карашли “ Нефтчи ” ССМ услубчиси зиммасига юклатилади ;

2.4. Мусобака рахбарлари :

- Волейбол спорт тури бўйича бош ҳакам: Ф.Худойбердиев ва Н. Аминовалар;

- Шахмат-шашка бўйича бош ҳакам: Н.Амонова ;

- Дартс бўйича бош ҳакам: Н.Амонова ;

-. Стол тенниси спорт тури бўйича бош ҳакам: Н.Савуров;

- Аркон тортиш бўйича бош ҳакам: Ф.Худойбердиев.

3. Мусобақанинг ўтказиш муддати ва жойи:

3.1 Мусобақа 2021 йил 16 – 17 март кунлари БНКИЗга карашли “ Нефтчи ” СС мажмуасида утказилади;

3.2 Мусобакада куръа ташлаш “Нефтчи” спорт соғломлаштириш мажмуаси спорт залида хамма турлар буйича бир марта утказилади;

3.3 Дартс , волейбол, шахмат - шашка, стол тенниси, аркон тортиш спорт мусобакалари олимпия тарзида ўтказилади;

3.4 Мусобака дастури ;

16 март Сешанба

09:00-10:00 БНКИЗ цехлари хотин кизларини кутиб олиш ва очилиш маросимини утказиш ;

10:00-10:30 БНКИЗ цехларидан низомга курсатилган хужжатларни кабул килиш ва куръа ташлаш ;

10:30 БНКИЗ цехлари хотин кизларини уртасида уйинларни бошлаш ;

10:30 дан кечикган жамоа паражения берилади.

4. Мусобақада иштирок этиш тартиби:

4.1. Мусобақа 18-30 ёшгача бўлган БНКИЗ барча цех хотин - кизлари иштирок этишади;

4.2.Мусобақада иштирокчиларга соғлиги тўғрисидаги врач ҳулосаси ва спорт формаси булишлари шарт;.

4.3. Мусобақа қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:

·        Волейбол олтитадан иштирокчи катнашади;(25 ачкодан 3 партия олимпия тарзда)

·        Шахмат хар бир команда биттадан иштирокчи катнашади;

·        Шашка хар бир команда биттадан иштирокчи катнашади;

·        Стол тенниси хар бир команда биттадан иштирокчи катнашади;

·        Аркон тортиш бештадан иштирокчи катнашади

·        Дартс хар бир командадан битта иштирокчи катнашади керак)

5. Мусобакада катнашиш конун – коидалари :

5.1.Тиббий курикдан утганлигини тасдикловчи хужжати ( врач имзоси ва мухри билан) ва спорт формаси булиши шарт :

5.2. Спорт мусобакаси карантин коидаларига амал килган холда утказилади;

5.3. Спорт мусобакаларини бузган катнашувчи ёки жамоалар Узбекистон Республикаси конунчиликда курсатилган моддалари асосида жавобгарликка тортилади;

5.4. Мусобакада ташкилотчиларга ёки хакамларга эътирозлар булса , мусобакадан

сунг куриб чикилади.

5.5. Маълумот учун телефон ракамлар : 2-15 , 91 440 02 71.

6. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш.

6.1. Мусобоқада фаол иштирок этиб I-II-III ўринларни кулга киритган жамоалар БНКИЗ Ёшлар иттифоки томонидан такдирланади ;