“Ёнғиндан огоҳлик” тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 2023 йил 4 август кунидаги “Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 332-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 1 сентябридан жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда мунтазам равишда “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси давомида БНҚИЗ ОЁХТТEБ, Ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди ходимлари ҳамда завод СХ, ММ ва ХТ бош мутахиссиси бошчилигида завод ишчи-ходимларига қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтирилди.
Тадбирда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши, ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши, ёнғиндан ва газдан заҳарланганда жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари тўғрисида профилактик тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб, завод ишчиларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.
Шунингдек, БНҚИЗ СХ, ММ ва ХТ бош мутахиссиси О.Ҳайитов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига республикамизда 2022 йилда 10260 та ёнғин ҳодисаси рўй берганлигини, ундан 284 нафар фуқаро жабрланганини, шундан 107 таси вафот этганини, жисмоний ва юридик шахсларга 214,6 миллиард сўм зарар етказилганлигини айтиб “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси тадбирига барча ишчи ходимларнинг фаол иштирок этишини тушунтириб ўтди.