March 18, 2022

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖда ISO 45001 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик бўйича ўтказилган ресертификацион назорат аудити муваффақиятли якунланди

Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш менежменти тизимининг ISO 45001:2018 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида 2022 йилнинг 14 мартидан 16 мартигача бўлган даврда “Management Certification” сертификатлаштириш органи томонидан “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда ресертификацион назорат аудити ташкил этилиб, муваффақиятли ўтказилди.

3 нафар аудитор иштирокида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ СМТ бўлими мутахассислари ҳамроҳлигида ўтказилган ташқи аудит давомида бир қатор бўлинмалар тасдиқланган режа асосида текширилди. Текширув давомида обектларда хавфсиз меҳнатни ташкиллаштириш ишларининг ҳолатига, корхона ходимлари учун яратилган меҳнат шароитларига алоҳида эътибор қаратилди.

Унда корхона мутахассислари ва ходимларининг узоқ йиллик меҳнат фаолияти, уларнинг тажриба ва малакаси, шунингдек, саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик соҳасида яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда ишлаб чиқариш фаолиятини ҳар қандай аварияли ҳолатларсиз ва шикастланишларсиз амалга ошириш имконини бериши юқори баҳоланди.

Ташқи аудит натижаларига кўра “Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг ISO 45001:2018 халқаро стандарти бўйича янги сертификат олиши аудиторлар томониданга маъқулланди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати