July 29, 2022

Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари сиёсий-маърифий ўқув соатида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги
сиёсий-маърифий ўқув соатида Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари ҳам иштирок этди.

Сиёсий-маърифий ўқув соати онлайн тарзда тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, бугунги куннинг энг муҳим мавзулари ва ҳафта давомида содир бўлган долзарб янгиликларга бағишланади.

Мазкур ўқувда менежмент, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.

Жумладан, аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар мулоҳазаси юзасидан ўтказилган йиғилиш натижалари, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» деб номланган олтинчи халқаро конгресси ҳақида, шунингдек, спикер Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Камбағалликни қисқартириш сиёсатини юритиш департаменти директор ўринбосари С.Х.Хайтмуратовнинг "Камбағалликни қисқартириш стратегиясига энг самарали ҳалқаро тажрибаларни жорий этиш" мавзусидаги, Адлия вазирлиги масъул ходими Д.К.Ражабоевнинг ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига бағишганган ҳуқуқий саводхонлик маърузаси тингланди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати