June 7, 2021

“Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ўз фаолиятини бошлади

Ёз ойи бошланиб, болалар мактаб таътилига чиққанларидан сўнг, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўл олишмоқда.

Аслида оромгоҳлар дам олиш масканлари вазифасини ўтаб қолмасдан, у ерда ўтказиладиган ва олиб бориладиган ҳар бир иш бола дунёқарашини бойитиш, ижодий қобилиятини шакллантириш, унинг ҳар томонлама маънавий камол топишига ёрдам берувчи асосий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилади.

Шундай оромгоҳлардан бири Бухоро НҚИЗ га қарашли “Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳидир. “Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳи биринчи мавсум учун болажонларни қабул қилиб олди.

Қабул жараёни карантин қоидалари асосида ташкил этилиб, барча ишчи-ходимлар ҳамда гуруҳлар гигиеник воситалар билан тўлиқ таъминланган. Болажонлар мароқли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати