October 2, 2021

Бухоро НҚИЗ терма жамоаси Соҳил футболида ярим финалга йўл олди

Шу кунларда Қашқадарё вилоятида 7та жамоа иштирокида соҳил футболи бўйича турнир ўтказилмоқда. "Геолог" стадионида "Ўзбекистон кубоги" учун курашда Фаргона ТЖ, КБУ Қарши, Адолат, Касби БўФМ, Бинокор жамоалари ва БНҚИЗ-1, БНҚИЗ-2 жамоалари ўзаро учрашишди. Турнир жадвалига кўра жамоалар "ҳамма ҳамма билан" тартибида ўйинга тушиши назарда тутилган эди.

Гуруҳ ўйинлари кўплаб голлар билан бошланди. Очилиш ўйинида "БНҚИЗ -1" - "Қарши КБУ" жамоалари учрашди, унда "БНҚИЗ -1" жамоаси ажойиб натижа кўрсатиб, яққол устунлик билан – 8 : 1 ҳисобини қайд этди.

Маълумот учун: "БНҚИЗ -1": Голлар: биттадан гол - Толиб Аслонов ва Фирдавсий Равшанов; Соҳиб Нарзуллаев ва Беҳруз Самиев ҳар бири учтадан гол уриш билан ажралиб туришди.

Кейин ҳам, самарадорлик пасаймади. БНҚИЗ-2 ва "Бинокор" жамоаларининг учрашуви ажойиб ва қизғин ўтди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб жамоамиз ташаббусни ўз қўлига олди, лекин жамоаларнинг барча ҳаракатларига қарамай, асосий ўйин 4: 4 ҳисобида якунланди.

Маълумот учун: БНҚИЗ -2 асосий вақтда: битта гол – Сардор Шариёров ва учта гол – Жобир Сафаров.

Ўйин натижаларига кўра, пеналтилар серияси белгиланди, унда ғалабани БНҚИЗ-2 жамоаси 5: 3 ҳисобида ғалабани тортиб олди.

Футболнинг иккинчи куни турнирдаги энг қизиқарли учрашувга айланди. "БНҚИЗ-1" терма жамоаси "Фаргона ТЗ" билан учрашди. Муросасиз курашда жамоамиз 5: 1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун: БНҚИЗ-1 голлари муаллифлари: Беҳруз Самиев – 2 та, Фирдавсий Равшанов – 1 та ва Соҳиб Нарзуллаев – 2 та гол.

Адолатлик рақиблар БНҚИЗ-1 терма жамоаси учун анча кучлироқ бўлиб чиқди, фақат битта гол уриб жамоамиз рақибларнинг тезкор ҳужумларини тўхтата олмади ва 5та гол ўтказиб юборди. Ўйин 1: 5 ҳисобида "Адолат" жамоаси фойдасига якунланди.

Ярим финал йўлланмаси учун кураш "Касби БўФМ" ва "БНҚИЗ-1" жамоалари ўртасида кечди. Ўйин давомида рақиб жамоа биринчи бўлимда тўлиқ қаршилик кўрсатди, аммо футболчиларимизнинг кескин ҳужумларидан сўнг Касби БўФМ жамоаси 4: 6 ҳисоби билан ютқазди. Натижада БНҚИЗ-1 жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот учун: БНҚИЗ-1: Беҳруз Самиев – 2 та, Соҳиб Нарзуллав –3 та, Фирдавсий Равшанов – 1 та гол уришди.

"Бу ажойиб футбол ўйини бўлди – ҳаяжонли, қизиқарли, - деди "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ директори Акбар Фазилов, - ва жамоанинг финалга чиқишини тилайман.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати