ПРЕСС-РЕЛИЗ: “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ва Бухоро НҚИЗ мутахассислари бошқарув тизимлари интеграцияси соҳасида тажриба алмашишди
Бухоро НҚИЗда менежмент тизимларининг деярли 20 йилдан бери амал қилиши бугунги кундаги интеграциялашувнинг амалий асоси бўлиб хизмат қилмоқда, шу жумладан Республика миқёсида кўпгина ташкилот ва корхоналарга намуна бўлиб келмоқда.
2025 йил 5-7 май кунлари заводимизга тажриба алмашуви ва менежмент тизимларининг интеграциялашувини ўрганиш мақсадида
Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖнинг 2 нафар мутахассислари интеграциялашган менежмент тизимлари бўлими бошлиғи Б.Сабирова ва мутахассиси Ў.Матопаев) ташриф буюришди.
Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Корея компаниялари консорсиуми паритет асосда “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фаолият юритяпти.
Қўшма корхона мутахассислари Бухоро НҚИЗда тизимнинг ташкил этилиши ва амал қилиши бўйича тажриба алмашишди. Хужжатларнинг юритилиши, мониторинги, хавфларни аниқлаш, риск даражаларини камайтириш ҳамда имкониятларни қандай баҳолаш, экологик аспектлар доирасида баҳолаш ёндашуви каби масалаларга заводимиз мутахассислари томонидан уларга методик кўрсатмалар ва маслахатлар берилди. “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖнинг мутахассислари тажриба алмашуви юзасидан кўзланган мақсадга эришилганини ҳамда келажакда бу йўналиш бўйича Бухоро НҚИЗ мутахассисларини ўз корхоналарига таклиф этиш масаласи кўриб чиқилди. Тажриба алмашуви бўйича шароит яратиб берган Бухоро НҚИЗ раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдиришди.