Мен севган ғазал
Мамлакатимизда буюк мутафаккирлар, давлат арбоблари ҳисобланмиш шеърият мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва Навоийдан кейинги шоир деб тан олинган Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги кенг нишонлаш максадида завод ёшлари ўртасида "Мен севган ғазал" онлайн кўрик-танлови ўтказилди. Танлов Навоийхонлик ва Бобурхонлик номинациялари бўйича ўтказилиб, ёш ходимлар томонидан шоирларимиз ижодидаги ғазаллар видеолавха шаклида Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ БТ расмий телеграмм каналига жойлаштириб борилди. Иштирокчилар учун берилган овозлар натижасига кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди:
"Навоийхонлик"номинацияси бўйича
I ўрин – Шарипов Давлат(5-цех)
II ўрин – Сайилхонова Мехринисо(16-цех)
III ўрин – Шарипова Сурайё(16-цех)
"Бобурхонлик" номинацияси бўйича
I ўрин – Иброҳимова Гулируҳсора(16-цех)
Ғолиблар Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан тақдирланди.
Буюк мутафаккирларимизнинг бетакрор ижоди онгу шууримизни завққа, руҳимизни нурга, тафаккуримизни зиёга тўлдириши шубҳасиздир! Айниқса, бугунги ахборот асрида боболаримизнинг бой мероси илоҳий ҳайрат ва маънавий эҳтиёжга айланмоқда.
Нигина Махмудова Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти мутахассиси