August 28, 2022

Бухоро НҚИЗ ишлаб чиқариш қувватларини режали ишга туширишга ўтди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, технологик қурилмаларнинг ишончлилигини ошириш, шунингдек, углеводород хомашёсини қайта ишлаш жараёнида ускунанинг самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида Бухоро НҚИЗ технологик ускуналарида профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилди.

U-10 (нефть ва газ конденсатини атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмаси)да узоқ муддатли узлуксиз ишлаш туфайли хом ашёни олдиндан қиздиришнинг биринчи ва иккинчи босқичларининг иссиқлик алмашинуви ускуналари қувур ва қувурлар ораси қисмлари механик чўкиндилар билан қопланди.

Натижада, 10F01 технологик печининг кириш қисмида хом ашё ҳароратининг пасайиши ҳолати кузатилди ва хом ашёни иситиш учун ишлатиладиган ёқилғи газининг сарфи ошди.

Профилактик таъмирлаш даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- Иссиқлик алмашинуви ускунасининг (14 дона) қувур тўпламларини гидромеханик тозаланди;

- 10Е03 позиция иссиқлик алмашинуви қурилмасида қувур тўплами алмаштирилди;

- 10F01 технологик печида таъмирлаш ишлари олиб борилди;

- Ҳаво совутгичлари тозаланди.

Ўтказилган профилактик ишларидан сўнг U-10 технологик қурилмаси нормал тартибда ишламоқда, жараён параметрлари технологик регламентда белгиланган талабларга жавоб беради.

Иш хавфсизлик, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кечаю кундуз ташкил этилди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати