January 15, 2022

99265-ҳарбий қисмда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятига кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 10 январдаги 17-сон буйруғига биноан ҳарбий қисмни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси, ҳарбий хизматчиларга қулай шароитлар яратишга кўмаклашгани ва қўллаб-қувватлагани учун Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазилов миннатдорлик белгиси сифатида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тадбир алоҳида ҳарбий оркестрининг Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижроси билан очилди.

Маросимда Бухоро гарнизони бошлиғи Хусан Каримов, ҳарбий қисм командири Саъдулло Убайдуллаев ва 99265-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Тадбир сўнгида 99265-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг ўқув машғулотлари ҳамда Фахрий қоровулларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

#фоторепортаж

Ҳурматли Акбар Алишерович!

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси сизни “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” фахрий кўкрак нишони билан тақдирланганингиз муносабати билан самимий табриклайди!

Ишончимиз комилки, қўлга киритилган мукофот сўнггиси эмас ва янги ютуқлар давом этади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати