March 21, 2021

Бухоро НҚИЗ директори кубоги футбол турнири якунланди

Жорий йилнинг 11 март куни мини-футбол бўйича директор кубогининг финал ўйинлари "Нефтчи" спорт-соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтди. Бундай мусобақалар биринчи марта ўтказилди. Уларда йигирма жамоа иштирок этди. Финал ўйинини мажмуа трибунасидан корхона бўлинмаларининг юздан ортиқ мухлислари кузатишди.

Темир йўл (иккинчи ўрин )цехи(9-цех)даги рақибларини ҳал қилувчи ўйинда мағлубиятга учратган Электр таъминоти цехи жамоаси Кубокнинг омадли совриндорига айланди. Учинчи ўринни 2 жамоа – Таъмир-механика(5-цех) ва СТО цехи(4-цех) футбол жамоалари қўлга киритди.

Турнир натижаларига кўра номинациялар бўйича энг яхши футболчилар аниқланди. “Энг яхши дарвозабон” Электр таъминоти цехидан Саноқулов Феруз, “Энг яхши тўпурар” Электр таъминоти цехидан Рахмонов Санжар, “Энг яхши футзалчи” Электр таъминоти цехидан Шариёров Сардор.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимида Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазилов, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Баҳодир Каримов ва Ёшлар Иттифоқи БТ вакиллари ғолибларни тақдирлашди, чиройли ва шиддатли ўйин учун миннатдорчилик билдиришди.

"Футбол мусобақаси иштирокчилар учун ҳам, мухлислар учун ҳам жуда муҳим воқеа", – таъкидлади Акбар Фазилов. – Ҳар бир жамоа ягона мақсад учун бирлашди ва меҳнат жамоаси янада жипслашиб ғалаба томон интилди. Шуни таъкидлашни истардимки, ўйинлар жамоалар ўртасидаги дўстлик, ўзаро тушуниш ва ҳурматни намойиш этган ҳолда ўтди. Ёш мухлислар– ходимларимиз фарзандларини ўриндиқларда кўриш жуда қувончли бўлди. Оталар бугунги кунда спорт билан шуғулланиш қанчалик муҳимлигини ўз намуналарида кўрсатишди.

Умумий ташкилий ишлар туфайли футбол мусобақаси иштирокчилар ва кўплаб мухлислар учун ҳақиқий байрам бўлди.

#фоторепортаж

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати