Ҳамкасбимизнинг фидокорона меҳнати эътироф этилди
Жорий йилнинг 29 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Фармонга кўра Бухоро НҚИЗ Асосий ишлаб чиқариш цехи механиги Лопатин Сергей Михайлович “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Шу муносабат билан, бугун Бухоро НҚИЗда ҳамкасбимизни ушбу эътироф билан табриклаш мақсадида завод раҳбарияти ва мутахассислар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Бош муҳандис Б.Ж.Мустафоев “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти номидан қутлаб, С.М.Лопатиннинг заводдаги кўп йиллик фидокорона меҳнат фаолияти ҳамда масъулиятли, тажрибали ходим сифатида қадрланишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, директор ўринбосарлари ва мутахассислар ушбу инсон билан бир жамоада ишлаш барчага катта мамнуният бағш этишини билдиришди.
Тадбир сўнгида С.М.Лопатинга Бухоро НҚИЗ томонидан эсдалик
совғаси – телевизор тақдим этилди.
Маълумот учун: “Шуҳрат” медали билан республика иқтисодиёти, фани ва маданиятини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда миллий истиқлол ва ижтимоий тараққиёт ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишида ўзининг ҳалол меҳнати билан катта ютуқларга эришган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар мукофотланадилар.