Бухоро НҚИЗ:“Навоий ва Бобур тафаккури, шеърияти ва башариятга хизмати!” номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди
Буюк бобокалонларимиз Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб юртимиздаги барча муассасаларда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, бадиий кечалар ўтказилмоқда.
Жумладан, Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводининг “Нефтчилар” маданият саройи фаоллар залида ҳам завод ишчи-ходимлари иштирокида Алишер Навоийнинг 580 йиллиги ҳамда Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишлаб “Навоий ва Бобур тафаккури, шеърияти ва башариятга хизмати!” номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.
Тадбир Маданият саройи ва Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилди. Саҳна кўринишлари давомида Навоийнинг “Хамса”, Бобурнинг “Бобурнома”, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, “Ҳумоюн ва Акбар”, Ойбекнинг “Навоий” асарлари парчалари асосида Навоийнинг Ҳусайн Бойқаро, Мўмин Мирзо ва Гули билан, Бобурнинг эса Моҳимбегим, шунингдек, ҳинд аёли билан диалоглари жонлантирилди. Улар орқали Навоийнинг комил инсон, одил шоҳ, Бобурнинг адолатли жамият ва ватанпарварлик каби ғоялари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирни ташкиллаштиришда фаоллар зали саҳнаси мавзуга мос безатилди, қаҳрамонларнинг либос ва гримлари мутафаккирлар яшаган даврни яратгандек бўлди гўё.
Образга кирган ҳамкасбларимиз нафақат ажойиб актёрлик, балки ғазалхонлик қобилиятларини ҳам кўрсата олдилар десак муболаға бўлмайди.
Кеча сўнгида бошловчилар томонидан мутафаккирларнинг ҳаёт ва ижод йўллари, улар ҳақидаги қизиқарли фактлар ўқиб эшиттирилди. Барча иштирокчилар эса Ёшлар Иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Маълумот учун:
Сценарий муаллифи – Рахимова Дилафруз Таллибаевна(16-цех)
Ташкилотчи – Зияев Жонибек Худойкулович ЁИ БНҚИЗ БТ
1-бошловчи – Шарипов Давлат Мухиддинович(5-цех)
2-бошловчи – Жуманов Абдумалик Мирали ўғли(6-цех)
Ролларда
Навоий – Садиков Зохир Исокович(1-цех)
Бобур – Фармонов Азамат Акрам ўғли (1-цех)
Ҳусайн Бойқаро – Тоиров Шахбоз Лукмонович(6-цех)
Бош Вазир – Тураев Абдулазиз Абдурасул ўғли (12-цех)
Мўмин Мирзо – Сулаймонов Феруз Кувонч ўғли (6-цех)
Элчи – Хамроев Абдумалик Мухамадович (4-цех)
Соқчи – Киличов Озодбек Машраб ўғли (4-цех)
Соқчи – Ибодов Дилмурод Некбой ўғли (4-цех)
Рақсда
Очилова Гулрух Комиловна (16-цех)
Сафарова Халоват Барноевна (16-цех)
Бурхонова Дилафруз Баходир қизи(18-цех)
Маликова Гулшан Мухтор қизи (18-цех)
Шукурова Дилсора Гафур қизи(22-цех)
Ганиева Дилдора Жамоловна (22-цех)
Нуруллаева Умида Одиловна (22-цех)
Махмудова Нигина Гайрат қизи ЁИ БНҚИЗ БТ
Қўшиқлар
Расулов Шерияздон Исломович(16-цех)
Иноятов Фуркат Умуркулович(16-цех)
Хожиев Умиджон Эшпулотович(16-цех)
Бафоева Шакарой Бахром қизи(16-цех)
Ёритиш оператори
Тураев Мизроб Намозович(16-цех)
Тасвирчилар
Химматов Жахонгир Йулчиевич(Матбуот хизмати)
Шамсиев Акбар Насриддин ўғли(Матбуот хизмати)
Монтаж устаси
Хасанов Улмасбек Шухратович(Матбуот хизмати)
"Бухоро НҚИЗ" Матбуот хизмати