Бухоро НҚИЗда AS 9100D халқаро стандарти талабларига мувофиқлик бўйича биринчи назорат аудити муваффақиятли ўтказилди
Сифат менежменти тизимининг AS 9100D халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида 2021 йилнинг 19 октябридан 22 октябригача бўлган даврда “Русский регистр” сертификатлаштириш органи томонидан Бухоро НҚИЗда биринчи назорат аудити ташкил этилиб, муваффақиятли ўтказилди.
Текширув давомида аудиторлар Джет A-1 газ турбинали двигателлари учун авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш билан боғлиқ технологик жараёнларни ўрганиб чиқди, ички ҳужжатларни таҳлил қилди ва ходимлар билан иш жойларида суҳбат ўтказди.
алқаро аудиторлар томонидан завод мутахассисларининг кўп йиллик тажрибаси ва малакаси, жумладан технологик режимни саноат хавфсизлиги талаблари асосида тўғри сақлаши, ишлаб чиқарилаётган Джет A-1 русумли авиация ёқилғисининг сифатини назорат қилиши, ускуналарга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиши ва инфратузилмани яхши ҳолатда сақлаши юқори баҳоланди.
Маълумот учун: “Русский регистр” сертификатлаштириш органи 20 йилдан ортиқ вақтдан бери сертификатлаштириш ва эксперт баҳолаш хизматларини тақдим этиб келади ва ҳақли равишда Россиянинг энг йирик ва халқаро миқёсда тан олинган сертификатлаштириш ва эксперт ташкилоти ҳисобланади.