Бухоро НҚИЗнинг 2023 йилнинг биринчи чорагидаги фаолиятнинг якунлари бўйича ишчи йиғилиш бўлиб ўтди
Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазилов бошчилигида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди, унда директор ўринбосарлари, бош мутахассислар ва таркибий бўлинма раҳбарлари иштирок этди.
Кун тартибига 2023 йилнинг биринчи чорагидаги фаолиятнинг якунларини дастлабки сарҳисоб қилиш, жорий ишлаб чиқариш вазифалари бўйича ишларни таҳлил қилиш масалалари қўйилди.
Йиғилиш иштирокчилари Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди. Учрашувда бўлажак референдум бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Хусусан, мамлакатимизнинг асосий қонунини 65 фоизга янгилаш режалаштирилган. Конституциядаги моддалар сонини амалдаги 128 тадан 155 тага ошириш таклиф этилмоқда. Асосий қонунларда белгиланган нормалар 275 тадан 434 тага кўпайтирилади.
Ўзбекистон Республикасининг Референдуми – жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича фуқароларнинг умумхалқ овоз бериши эканлиги қайд этилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ва Олий Мажлис Сенатининг 14 мартдаги қарорларига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдуми 2023 йил 30 апрель, якшанба кунига белгиланган.
“Ишонч билан айтиш мумкинки, мамлакатимиз саноатини давлат кўмагида ривожлантириш учун яратилган кенг имкониятлар янги марраларни забт этиш борасидаги истиқболли ишларга катта туртки бермоқда.
Давлат қудрати ҳар биримизнинг манфаатлармизни ҳимоя қиладиган мустаҳкам Конституцияга таянади.
Асосий қонунга таклиф этилаётган ўзгартишлар мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун истисносиз, давлатнинг узоқ йиллардаги тараққиёти ва келажагини белгилаб берувчи муҳим воқеадир.
Бўлажак референдум Ватанимиз тарихининг бош саҳифасига айланади. Мен учун ҳам бу жуда муҳим! Ҳар бирингизни бўлажак референдумда фаол бўлишга чақираман”, – дейди Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазилов.
Йиғилиш якунлари бўйича муҳокама қилинган масалалар ва белгиланган вазифалар доирасида масъул раҳбарларга қўшимча топшириқлар берилди.