July 26, 2022

Бухоро НҚИЗ GTL нафтаси ҳисобига автомобиль бензини ишлаб чиқаришни оширади

Мамлакатнинг ички ёқилғи бозоридаги жонланишни, автобензинга бўлган талабнинг ошишини ҳисобга олган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ айни пайтда автомобил ёқилғиси ишлаб чиқаришни режадан ташқари қўшимча ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июлдаги аҳолини нефть маҳсулотлари билан таъминлашнинг узлуксизлигини ва нархлар барқарорлигини таъминлаш тўғрисида”ги158-сонли баённомаси ижроси доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида GTL нафтанисини жалб қилиш орқали автомобиль бензини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишлари бошланди.

Аввал хабар қилинганидек, 2022 йил 22 июль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли қўндирмалардан фойдаланган ҳолда автомобиль бензинининг машҳур русумларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган синтетик GTL нафтасининг биринчи партияси келиб тушди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ҳар ой 10 минг тонна GTL синтетик нафтасини қабул қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун: “Uzbekistan GTL” МЧЖда ишлаб чиқарилган синтетик нафтанинг физик-кимёвий кўрсаткичларига кўра уни маълум нисбатда аралаштириш йўли билан автомобиль бензинини ишлаб чиқаришга жалб қилиш имконини беради. Шу билан бирга, синтетик нафтанинг тадқиқот усулида октан сонининг 22-25 бандлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, у иштирок этганда, октанни ошириш зарурати туғилади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган товар автомобиль бензинининг сифатини O’zDSt 3031:2015 “Автомобильные бензины. Технические условия” Давлат стандарти талабларига мувофиқ синтетик нафтани жалб қилган ҳолда таъминлаш учун октан миқдорини оширувчи қўшимчалардан фойдаланиланиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан танқисликнинг олдини олиш ва нархларни ушлаб туриш, шунингдек, мамлакатимиз ички бозорига нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати