January 9, 2023
Дори воситаларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг!
Хабарингиз бор, юртимизда Ҳиндистон давлатида ишлаб чикарилган «Док-1 Макс» дори воситаларидан заҳарланиш холатлари кузатилиб, ундан йигирмадан ортик бола вафот этди.
«Док-1 Макс» сиропи болалар ўлимига сабаб бўлгани ортидан ушбу дорини Ўзбекистонга олиб кирган «Quramax Medical»нинг бошқа препаратлари сотуви ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш ва эҳтиёт чораси сифатида тўхтатилди.
Шу муносабат билан, Бухоро НҚИЗ Тиббиёт-санитария қисми бош ҳакими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан "Нефтчилар" шаҳарчаси аҳолиси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, патронаж ҳамширалари томонидан хонадонларда дори воситалари ва қутиларидандан фойдаланиш бўйича қўшимча йўриқлар ўтказилмоқда.
Эслатма: Дори воситаларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг! Юқорида кўрсатилган препаратлардан фойдаланманг. Шунингдек, дориларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш шароитларига алоҳида эътибор беринг.