Бухоро НҚИЗда фавқулодда вазиятлар бўйича махсус-тактик ўқув машғулотлари муваффақиятли ўтказилди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ишларида корхона фуқаро мухофазаси тузилмаларининг касбий тайёргарлиги катта аҳамиятга эга. Бунинг учун мунтазам машғулотлар ва жисмоний машқлар сифатига алоҳида эътибор бериш керак.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғинларнинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни ошириш мақсадида Бухоро НҚИЗда тактик ва махсус ўқув машғулотлари муваффақиятли якунланди.
Ўқув машғулотлари режасига кўра, корхонанинг Қоровулбозор шаҳридаги нефт қуйиш-тўкиш эстакадасидаги вагон цистерна қопқоғини очиш вақтида статик разряднинг чиқиши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғинни ўчириш учун фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимининг куч ва воситалари, шунингдек, объектнинг техник ходимлари жўнатилди.
Бухоро НҚИЗ мобидизация ва махсус ишлар хизматининг ўқув режасига мувофиқ шартли фавқулодда вазият бартараф этилиб, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, жалб этилган ҳарбийлаштирилган газ қутқарув отряди, санитария дружинаси ва ёнғин-қутқарув қисми самарадорлик ва юқори даражадаги ҳамкорликни намойиш этишди.
Ўз навбатида иккинчи шартли ёнғин 33-цехнинг автоцистерналарга нефт маҳсулотларини қуйиш эстакадасида ҳайдовчи цистернани тўлдириш жараёни тугамасдан двигателни ишга туширганида содир бўлди. Заводнинг диспетчерлик хизмати сигнални қабул қилиб, тезкорлик билан машғулотлар ўтказиладиган жойга ўт ўчириш бригадасини жўнатди.
Фавқулодда вазиятлар хизмати ёнғин содир бўлган жойга зудлик билан етиб келди ва у ерда ёнғинни тез фурсатда ўчирди. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Шартли ёнғин авариявий ҳолатларни бартараф этиш режаси(АҲБЭР)га мувофиқ ўчирилди.
Ҳамкорликдаги ўқувлар хавфли ишлаб чиқариш объектида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ходимларнинг юқори даражадаги тайёргарлигини сақлаб қолиш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, тактик машғулотлар уюшқоқлик билан ўтказилди, белгиланган мақсадлар ўз вақтида ва самарали эришилди. Масъул шахслар ўзларининг функционал мажбуриятларини бажаришда мустаҳкам билим ва мукаммал амалий кўникмаларни намойиш этишди.
Ёнғинни ўчириш тезкор-тактик ўқув машғулотларида 176 киши қатнашиб, 16 бирлик махсус техникадан фойдаланилди.
Кузатувчи сифатида ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (ФВБ) вакиллари, “Uzbekistan GTL” корхонаси, Қарши ва Жиззах нефт базалари вакиллари таклиф этилди.
Машғулотларни кузатган вилоят хокимлиги аппарати хуқуқни муҳофоза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавкулодда вазиятлар масалалари гуруҳ раҳбари Ботир Норбоев стратегик муҳим объектда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ўзаро профессионал даражада ҳамкорлик қилганини таъкидлади.