ММ ва ХТ гуруҳи ҳаётидан бир кун
2023 йил 11 апрель куни талабнома асосида хавфли ишлаб чиқариш объектларида оловли ва газга хавфли ишлар, баландликда ишлаш, таъмирлаш ва ер қазиш ишлари заводнинг тегишли ходимлари ва пудратчи ташкилот ходимлари томонидан олиб борилди. Барча турдаги ишларни хавфсиз ўтказиш мақсадида ММ ва ХТ гуруҳи муҳандислари иш бажарувчи ходимларни амалдаги қоидалар ва наряд-рухсатномалар талабларига амал қилган ҳолда йўриқдан ўтказиш, тушунтириш ишлари олиб бориш ва ишларга талаб даражасида тайёргарлик кўриш, уларни хавфсиз бажариш устидан умумий назоратни амалга оширишди.
Бундан ташқари шу куни Асосий ишлаб чиқариш цехининг 2-блокида,
Таъмир-механика цехида, Қурилиш-монтаж цехининг барча объектларида меҳнат шароитлари ҳолатининг 3-поғона назорат-текшируви ўтказилди. Текширув давомида аниқланган камчиликлар асосида далолатнома расмийлаштирилди.
Ўтказилган назорат-текшируви давомида Асосий ишлаб чиқариш цехининг
2-блокида авария вазиятларини бартараф қилиш тасдиқланган режаси асосида навбатдан ташқари ўқув машғулотлари ўтказилди.
Кун якунида хавфли ишлаб чиқариш объектларида олиб борилган оловли ва газга хавфли ишлар, баландликда ишлаш, таъмирлаш ва ер қазиш ишлари бўйича, ҳамда ўтказилган меҳнат шароитлари ҳолатининг 3-поғона назорат-текшируви якунлари бўйича СХ, ММ ва ХТ бўйича бош мутахассиси О.Ғ.Хайитовга ММ ва ХТ гуруҳи муҳандислари томонидан якуний ҳисобот топширилди.