Ҳамкасбларимиз “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларига муносиб кўрилди
8 нобярь куни президентнинг “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармони қабул қилинди.
Нишон билан мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ва бошқаларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.
Бухоро НҚИЗнинг бир қатор ишчи-ходимлари ҳам тақдирланганлар қаторидан ўрин олди. Асосий ишлаб чиқариш цехи қурилма бошлиғи ўринбосари Зарипов Исмат Истамович, Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи тўкувчи-қуювчилари Назаров Лазиз Абдусаломович,Темиров Иброхим Бозорович, шу цехнинг цех бошлиғи ўринбосари Абдуллоев Исмат Бафоеви, Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи чилангар-таъмирловчиси Хазратов Мислиддин Косимович, Сув таъминоти ва оқава цехи машинисти Агарагимов Лазир Ярахмедович, Электр таъминоти цехи электромонтёри Ортиков Муртазо Музаффарович, Марказий таҳлилхона машинисти Жабборов Гайрат Махмудович, Автонақлиёт цехи бошлиғи Шойимов Бобокул Сидиковичлар шулар жумласидандир.
Бухоро НҚИЗ ишчи жамоаси номидан ҳамкасбларимизни юксак унвон билан самимий табриклаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.